«Ғазодаги вазият виждонимиздаги доғ бўлмоқда» – уруш бошидан бери секторда 2,3 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган
UNICEF маълумотларига кўра, 7 октябрдан буён Ғазо секторида бошланган можаролар оқибатида 2 минг 360 нафар бола ҳалок бўлди ва 5 минг 364 бола турли даражада жароҳатланган. Ғазо секторидаги деярли ҳар бир бола вайронагарчилик, тинимсиз ҳужумлар, кўчиш, озиқ-овқат, сув ва дори-дармон каби зарурий эҳтиёжларнинг жиддий танқислигига дучор бўлмоқда.
Бу ҳар куни ўртача 400 дан ортиқ бола ўлаётгани ёки жароҳатланаётганини билдиради, дейилади UNICEF ахборотида. Бундан ташқари, Исроил тарафдан ҳам 30 дан ортиқ болалар ҳаётдан кўз юмган.
«Болаларни ўлдириш ва майиб қилиш, уларни ўғирлаш, касалхоналар ва мактабларга ҳужумлар қилиш ва инсонпарварлик ёрдамини рад этиш – болалар ҳуқуқларининг жиддий бузилишидир. UNICEF зудлик билан барча томонларни ўт очишни тўхтатишга, инсонпарварлик ёрдамига рухсат беришга ва барча гаровга олинганларни озод қилишга чақиради.
Ҳатто урушларнинг ҳам қоидалари бор. Тинч аҳолини, айниқса болаларни ҳимоя қилиш керак ва уларни ҳар қандай шароитда сақлаб қолиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш керак», – деган UNICEF'нинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича минтақавий директори Аделе Ходр.
Ғазо секторидаги деярли ҳар бир бола вайронагарчилик, тинимсиз ҳужумлар, кўчиш, озиқ-овқат, сув ва дори-дармон каби зарурий эҳтиёжларнинг жиддий танқислигига дучор бўлмоқда.
«Ғазо секторидаги вазият жамоавий виждонимиздаги доғ бўлмоқда. Болалар ўлими ва жароҳати даражаси ҳайратланарли даражада кўп. Бундан ҳам қўрқинчлиси шундаки, агар кескинлик юмшатилмаса ва инсонпарварлик ёрдами, жумладан озиқ-овқат, сув, тиббий буюмлар ва ёнилғи олиб кирилишига рухсат берилмаса, ҳар куни қурбонлар сони ортиб бораверади», деган халқаро ташкилот вакили.
Ёнилғи – Ғазодаги шифохоналар, тузсизлантириш заводлари ва сув насос станциялари каби муҳим объектлар ишлаши учун катта аҳамиятга эга. Исроил Миср билан чегарада жойлашган Рафаҳдан кираётган кичик миқдордаги инсонпарварлик ёрдамлари таркибида ҳудудга ёнилғи ҳам киритилишига рухсат бермаяпти. БМТ расмийлари ҳам агар Ғазога ростдан ёрдам бериш хоҳиши бўлса, кўпроқ гуманитар ёрдам ва ёнилғи бериш кераклигини айтган.
Ёнилғи етишмовчилиги нафақат шифохоналар, балки ҳудудда сув муаммосини ҳам келтириб чиқармоқда. Ғазода денгиз сувидан шўрни ажратиб олувчи инфратузилмаларга зарар етган. Бу эса беморлар ва болалар ифлосланган сув ичишига олиб келмоқда. Натижада касалликлар ва ўлим яна кўпайиши мумкин.
Ғазо секторидаги тинч аҳоли ва болалар билан юзага келган вазиятни ўнглаш учун UNICEF томонларни қуйидагиларга чақирган:
- зудлик билан гуманитар сулҳ тузиш;
- гуманитар ёрдам, жумладан, сув, озиқ-овқат, тиббий буюмлар ва ёнилғи Ғазога хавфсиз, барқарор ва тўсиқсиз кириши учун ўтиш жойларини очиш;
- шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож одамлар Ғазони тарк этишига рухсат бериш ёки ушбу тиббий хизматларни олиш имкониятини тақдим этиш;
- аҳоли ва болалар ҳаётини сақлаш учун – бошпана ва мактаблар, соғлиқни сақлаш, электр, сув ва санитария иншоотлари каби фуқаролик инфратузилмаларини асраш, бемор ва ярадорларга ёрдам кўрсатиш.
Мавзуга оид
19:34 / 25.11.2024
ОАВ: Исроил Ливанда ўт очишни тўхтатишга рози бўлди
16:57 / 25.11.2024
БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди
15:51 / 25.11.2024
Иорданиядаги Исроил элчихонаси яқинида отишма юз берди
09:56 / 25.11.2024