Маск X платформасида янги функция ҳақида эълон қилди
Маскнинг айтишича, энди X (собиқ Twitter) аудио ва видеоқўнғироқлар функциясига эга.
X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск энди фойдаланувчилар аудио ва видеоқўнғироқларни амалга ошириши мумкинлигини эълон қилди.
Маск видео ва аудиоқўнғироқларнинг дастлабки версияси фойдаланувчилар учун пайдо бўлганини таъкидлади. Шу тариқа у янги функцияни қандай ёқиш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
Қайд этилишича, функция ҳозирча фақат iOS фойдаланувчилари учун мавжуд. Аниқлик киритилишича, ушбу параметр автоматик тарзда ёқилади. Фойдаланувчилар ўзи обуна бўлган аккаунт эгаларидан қўнғироқларни қабул қилиши мумкин бўлади.
Аввалроқ, Илон Маск Х ижтимоий тармоғини барча фойдаланувчилар учун пуллик қилмоқчи эканини айтган эди.
«Кичик миқдордаги ойлик тўловга ўтишимизнинг энг катта сабаби шундаки, бу ботларнинг катта армиясига қарши курашишнинг ягона йўли», деди миллиардер.
Унинг сўзларига кўра, ботлардан фойдаланишнинг арзонлиги сабабли уларга қарши курашда пуллик обуна жорий қилиш жуда муҳим.
Бундан ҳам олдинроқ, Маск ижтимоий тармоқда верификацияни англатувчи кўк белгини олиш учун ойига 8 доллар турадиган пуллик обунани жорий этган эди. Аммо бу Маск умид қилган маблағларнинг барқарор оқимини таъминламади. Пуллик тасдиқлаш белгиси жорий этилганидан кейин уч ой ичида Twitter атиги 11 миллион доллар даромад олди.
Мавзуга оид
12:53
Янги тадқиқот ижтимоий тармоқларнинг зарари ҳақидаги стереотипни рад этди
00:15 / 09.11.2024
Axios: Илон Маск Трампнинг Зеленский билан телефон орқали мулоқотида иштирок этган
23:39 / 08.11.2024
Tesla капитализацияси 1 трлн доллардан ошди
20:11 / 07.11.2024