“Ўзкимёсаноат” АЖ кимё саноати тарихида илк бор ББ- “Барқарор” халқаро кредит рейтингини қўлга киритди
24 октябр куни Лондон шаҳрида Fitch Ratings агентлиги ва “Ўзкимёсаноат” АЖ вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Натижада Fitch Ratings рейтинг қўмитаси “Ўзкимёсаноат” АЖга халқаро кредит рейтингини бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг сўнгги йилларда кимё саноатини жадал ривожлантириш, соҳага кенг қамровли хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида қабул қилинган қатор Фармон ва қарорларида бир қанча вазифалар белгиланган. Вазифалар қаторида “Ўзкимёсаноат” АЖ корпоратив халқаро кредит рейтингини олиши ҳам қайд этилган. Кимё корхоналарида давлат улушини қисқартириш, трансформация қилиш, соҳага корпоратив бошқарув ва халқаро кредит рейтингини қўлга киритиш борасидаги ишлар юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда
Хусусан, “Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан кимё саноатининг инвестицион жозибадорлигини янги даражага олиб чиқиш мақсадида Fitch Ratings va Moody’s каби нуфузли халқаро рейтинг агентликлари билан халқаро кредит рейтингини қўлга киритиш бўйича шартномалар имзоланган.
Жорий йилнинг 24 октябр куни Лондон шаҳрида Fitch Ratings агентлиги ва “Ўзкимёсаноат” АЖ вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Натижада Fitch Ratings рейтинг қўмитаси “Ўзкимёсаноат” АЖга халқаро кредит рейтингини бериш тўғрисида қарор қабул қилди. “Ўзкимёсаноат” АЖ юртимиз кимё саноати тарихида илк бор ББ- “Барқарор” халқаро кредит рейтингини қўлга киритди.
Қолаверса, Жамият ва халқаро агентлик ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича келишувлар имзоланди.
Халқаро кредит рейтинги биринчи маротаба қўлга киритилган даврда уни тасдиқлаш учун 2-нуфузли рейтинг агентлиги билан ишлар олиб бориш шартлиги белгиланган. Шу муносабат билан, бир вақтда Moody’s халқаро рейтинг агентлиги билан ҳам ишлар олиб борилиб, ҳозирда ушбу агентликнинг ҳам халқаро рейтингни тасдиқлаши кутилмоқда.
Агентликлар томонидан кредит рейтинг берилиши “Ўзкимёсаноат” АЖ учун бир қатор афзалликларни яратади:
1. Потенциал инвесторларда корхоналаримизнинг молиявий кўрсаткичларига ижобий муносабат ва ишонч ҳосил қилиб, халқаро молиявий инструментлардан самарали фойдаланган ҳолда ташқи ва ички молия бозорларидан ресурсларни жалб қилиш имконияти пайдо бўлади. Бунда тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари, халқаро молиявий институтлардан қўшимча таъминотларсиз (давлат, банк ва хорижий ҳамкорлар кафолати), арзон кредит ресурсларини жалб қилиш механизми енгиллашади;
2. Жамият ҳамда тармоқ корхоналарининг қимматли қоғозларини (акция, евробонд, депозитар қимматли қоғозлар, облигациялар) халқаро биржаларда жойлаштириш ҳамда сотиш имконияти яратилади;
3. Қарорларда белгиланган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун ташқи қарз маблағларини жалб қилишда талаб этиладиган қўшимча харажатлар иқтисод қилинади.
Маълумот ўрнида: Fitch Ratings Inc. - дунёдаги энг йирик халқаро рейтинг агентликларидан бири. Жаҳон кредит бозорларини мустақил ва истиқболли кредит баҳолашлари, тадқиқотлари ва маълумотлари билан таъминлашга ихтисослашган.
fitchratings.com/entity/jsc-uzkimyosanoat-97471773
Веб-сайт: uzkimyosanoat.uz
Telegram : t.me/uzkimyosanoat
Facebook: facebook.com/uzkimyosanoat
Instagram: instagram.com/uzkimyosanoat.uz
Youtube: youtube.com/channel/UCHKwDYGx_B4q1SzmitXJVOw
Реклама