Жаҳон | 00:30 / 29.10.2023
12628
1 дақиқада ўқилади

АҚШ собиқ вице-президенти сайловолди кампаниясини тўхтатди

Майк Пенс ҳозир «ўзининг даври эмаслигини» таъкидлади.

Фото:

АҚШ собиқ вице-президенти Майк Пенс давлат раҳбари лавозимига сайловолди кампаниясини тўхтатганини маълум қилди.

Пенс ўз қарорини Республикачилар конференциясида сўзлаган чоғида эълон қилди. «Бу менинг вақтим эмаслиги аён бўлди», деб тушунтирди у.

Майк Пенс 2024 йилги президентлик сайловида иштирок этиш учун ўзини Республикачилар партиясидан номзод сифатида шу йилнинг ёзида эълон қилган эди. Ундан ташқари, сайловда республикачилардан собиқ президент Доналд Трамп, Флорида губернатори Рон ДеСантис ва сенатор Тим Скотт ҳам ўз номзодини илгари сурган эди.

Август ойида Доналд Трамп бошқа республикачи номзодлардан президентлик пойгасида иштирок этмасликни сўради ва бундан маъни йўқ эканини айтди. Трамп сўзларига кўра, у республикачилар орасида ягона номзод ва бу номга бошқа ҳеч ким эга чиқа олмайди.

Мавзуга оид