Жаҳон | 10:24 / 30.10.2023
8435
1 дақиқада ўқилади

Ғазода 7 октябрдан бери 34 журналист ҳалок бўлди

Исроилнинг Нусайрат қочқинлар лагеридаги уйга ҳужуми натижасида «Ал-Жазира» мухбири Воил ал-Даҳдуҳ, унинг рафиқаси, ўғли ва қизи ҳалок бўлди.

Фото: Mohammed Zaanoun / ActiveStills

7 октябрдан бери Исроилнинг кучли бомбардимонлари ва блокададаги Ғазо секторига ҳужумлари натижасида 34 журналист ҳалок бўлди

Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 23 кундан бери Исроилнинг шиддатли ҳужумига учраган Ғазо секторида ҳалок бўлган журналистлар исмларини эълон қилди. 

Бу ҳисоботга кўра, шу кунгача 34 нафар фаластинлик, жумладан 3 аёл журналист ҳужумларда ҳалок бўлган, кўплаб журналистлар яқинларидан айрилган. 

26 октябр куни исроилликларнинг Нусайрат қочқинлар лагеридаги уйга ҳужуми натижасида «Ал-Жазира» мухбири Воил ал-Даҳдуҳ, унинг рафиқаси, ўғли ва қизи ҳалок бўлди. 

Ливанлик журналист Исроил-Ливан чегарасида юз берган тўқнашувлар чоғида исроилликларнинг зарбасидан ҳалок бўлди.

Мавзуга оид