Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга телефон олиб киришдаги чекловлар юмшатилади, аммо уларни мажбурий декларациялаш жорий этилмоқда
Ўзбекистонга телефон олиб киришга қўйилган чекловлар юмшатиляпти. Агар илгари жисмоний шахслар ҳар олти ойда фақат битта телефон олиб кириши мумкин бўлган бўлса, 2024 йилнинг 28 январидан бошлаб ҳар сафар чегарадан ўтганида иккита телефон олиб кириши мумкин. Шу билан бирга, янги телефонларни мажбурий декларациялаш жорий этилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 26 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Энди ҳаво йўллари орқали республикага кириб келаётган жисмоний шахслар ҳар келганида 2 дона телефон аппарати, шу жумладан, мобил алоқа модулига эга бўлган мобил телефонлар ва қурилмаларни божхона тўловларисиз олиб кириши мумкин.
2024 йил 28 январдан кучга кирадиган ўзгартиришларга кўра, ушбу товарларнинг қиймати республикага авиация ўтказиш пунктлари орқали олиб киришда жисмоний шахслар учун божхона тўловларига тортилмайдиган товарларнинг чекланган қиймати – 2000 АҚШ доллари таркибига киритилади.
Жисмоний шахснинг ёнида олиб кирган барча товарлари, шу жумладан телефонларнинг умумий қиймати 2000 АҚШ долларидан ошган тақдирда белгиланган тартибда божхона тўловлари ундирилади.
Энди жисмоний шахслар томонидан мобил қурилмаларни олиб киришда божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёрларидан қатъий назар, декларация тўлдирилади. Уларни олиб кирувчи фуқаролар «қизил» йўлак бўйлаб чегарадан ўтиб, божхоначилар орқали декларация тўлдириши шарт.
Мавзуга оид
16:22 / 24.05.2025
Бола кўзига телефон зарарини камайтириш учун нима қилиш керак? – офталмолог жавоб берди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
15:26 / 29.04.2025
Давлат хизматчиларининг мол-мулкини декларациялаш бўйича қонун лойиҳаси май ойида тайёр бўлиши керак
12:05 / 10.04.2025