Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қоҳирада Миср–Ўзбекистон ишбилармонлари кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
Миср ишбилармонлари уюшмасида (Egyptian Businessmen's Association) Миср–Ўзбекистон ишбилармонлари кенгаши аъзоларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон элчихонасидан маълум қилинишича, унда мисрлик таниқли тадбиркорлар билан бирга мамлакат элчиси, Миср Ташқи ишлар вазирлиги, Бош хорижий инвестициялар агентлиги (General Authority For Investments) вакиллари ҳам иштирок этди.
Тадбир чоғида ишбилармон ва давлат арбобларидан бири, Миср Вакиллар палатаси (парламенти) қўмитасининг раиси, Polyserve For Fertilizers and Chemicals компанияси раҳбари Шариф ал-Габали кенгаш раиси, Миср ишбилармонлари уюшмаси раиси, Nahdet Misr Co. For Agro Industries компанияси бошқарувчи директори Ҳелми Али Исса унинг ўринбосари этиб сайланди.
Кенгаш раиси Шариф ал-Габали мисрлик тадбиркорларни Ўзбекистон билан ўзаро савдо ва инвестиция ҳажмини оширишда фаол иштирок этишга чақирди. У узоқ муддатли ҳамкорликка тайёр бўлган салоҳиятли ўзбек тадбиркорларини Ўзбекистон-Миср ишбилармонлари кенгашига жалб этиш мақсадга мувофиқ бўлишини қайд этди.
Мавзуга оид
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
02:18 / 10.05.2025