Ўзбекистон | 17:37 / 31.10.2023
11960
2 дақиқада ўқилади

Балиқ ва ҳайвон овлаш: масъулиятли овчининг қоидалари | “Манзил”

Инсоннинг илк касбларидан бири бўлган ов ҳозир дунёнинг аксар ҳудудларида фақатгина ҳобби тарзида сақланиб қолган. Лекин бу ҳоббининг ўз масъулияти, маданияти бор. Хўш, қандай қилиб табиатга зарар етказмаган ҳолда овдан завқланиш мумкин? Овчиликнинг қонун-қоидалари қанақа? “Манзил” бу гал шу ҳақда сўз юритади.

Тасвирга олиш ишларини Сирдарё вилояти овчилар ва балиқчилар спорт жамиятига қарашли ов ҳудудида олиб бордик.

Сирдарё бўйида, қалин тўқайзор билан қопланган, қушлар ва ёввойи ҳайвонлар яшаши ва кўпайиши учун шароитга эга ҳудудда 15 октябрдан бошлаб ов мавсумига рухсат берилади.

Биз суҳбатлашган овчилар ва экология ходимлари бу жараёнда қандай қоидаларга амал қилиш, нималарга эътибор бериш кераклигини айтиб ўтишган. Кўрсатувни кўриб, ов жараёни қандай ташкил қилиниши кераклиги билан танишасиз.

Ушбу кўрсатув Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тайёрланди

Мавзуга оид