Ўзбекистон | 16:39 / 31.10.2023
15451
1 дақиқада ўқилади

Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Ширин шаҳри ҳокими Сарвар Султонов Мирзаобод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

31 октябр куни Халқ депутатлари Мирзаобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, туман кенгаши депутатлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Акмалжон Маҳмудалиев туман ҳокими лавозимига Сарвар Тўлқинбек ўғли Султонов номзодини тавсия этди.

Овозга қўйиш натижаларига кўра, Сарвар Султонов Мирзаобод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессия давомида, шунингдек, туманда иқтисодиёт, тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш борасидаги ишлар таҳлил қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Сарвар Султонов 2020 йил сентябридан буён Ширин шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

У янги лавозимда Мирзаобод туманини 2020 йил ноябридан буён бошқариб келган Жонибек Яриев ўрнини эгаллади.

Мавзуга оид