Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бўйлаб 33 мингта трансформатор эскирган. Уларни янгилаш бўйича дастур ишлаб чиқилади
Ҳудудлардаги 33 мингта трансформатор, 122 минг километр электр тармоқлари эскирган, дея қайд этилди президент ҳузуридаги йиғилишда. Эскирган трансформатор ва тармоқларни янгилаш бўйича 3 йиллик дастур ишлаб чиқиш ва 2026 йилга бориб жами йўқотишларни ҳозирги 12 фоиздан 8 фоизга тушириш вазифаси қўйилди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги йиғилишда энергетика тизимининг куз-қиш мавсумига тайёрлиги кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, сўнгги 5 йилда тармоқ ва трансформаторларни модернизация қилишга 4 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилган.
Лекин, айрим вилоят ҳокимлари ўзлари ҳаракат қилиб, маҳаллаларда трансформатор ва тармоқларни яхшилашга, куз-қишни беталафот ўтказиш учун маблағлар, трансформатор, сим ва бошқа эҳтиёт қисмлар захирасини шакллантиришга етарли эътибор қаратмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Умуман, ҳудудлардаги 33 мингта трансформатор, 122 минг километр электр тармоқлари эскирган, оқибатда ишлаб чиқарилган электрнинг 12 фоизи йўқотилган. 20 та туманда электр йўқотишлари ҳажми республика кўрсаткичидан 1,5 баробар юқори.
Шу муносабат билан Энергетика вазирлигига ҳудудларда эскирган трансформатор ва тармоқларни янгилаш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш, вилоят ҳокимлари ва прокурорларига дастурни амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди.
2026 йилга бориб жами йўқотишлар ҳажмини 8 фоизга тушириш шартлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025