Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қарийб 1,2 млрд долларлик экспорт-импорт шартномалари имзоланди
Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги мамлакат делегацияси Кобул шаҳрида бўлди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси раҳбари ва Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Бародар ўртасида тор доирадаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат инвестициялар, саноат ва савдо, қишлоқ, сув хўжалиги, тоғ-кон саноати ва геология, энергетика ҳамда транспорт вазирлари иштирок этди.
Афғонистон ва Ўзбекистонда иқтисодий соҳада ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўплиги ва улардан фойдаланиш эса ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини бир неча баробарга кўпайтиришга хизмат қилиши таъкидланди. Афғонистонлик инвесторлар, ишбилармон доиралар вакиллари ва юк ташиш автомобиллари ҳайдовчиларига виза расмийлаштириш бўйича янги механизм яратилаётгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирилди.
Ўз навбатида, Жамшид Хўжаев Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини яқин келажакда 3 миллиард долларга етказиш бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқилганини таъкидлади.
Ўзбекистон томони Афғонистонда транспорт/транзит ва электр таъминоти бўйича кенг кўламли инфратузилма лойиҳаларида иштирок этиш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг салоҳиятини оширишга тайёрлиги яна бир бор таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам Афғонистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасини ташкил этиш маълум қилинди.
Ташриф якунлари бўйича 1 миллиард 185 миллион доллар миқдоридаги экспорт/импорт келишувларига эришилди.
Мавзуга оид
17:43 / 21.11.2024
Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларнинг барчаси ўз лавозимини сақлаб қолди (фото)
13:30 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва АҚШ афғон масаласи бўйича учрашув ўтказди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024