Тошкентда 9 ойда ЙТҲлар оқибатида 566 нафар пиёда тан жароҳатлари олди
Ҳодисаларнинг аксарияти пиёдалар учун белгиланмаган жойлардан ва светофорнинг тақиқланган чироғида ўтиш пайтида содир бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи Рафиқжон Жалилов пойтахт аҳолисига мурожаат билан чиқди.
"Манзилларга хавфсиз етиб бориш ҳар биримиздан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишни талаб этади. Бугунги кунда давлатимиз томонидан пиёдалар ҳаракатланиши учун қулай шарт-шароитлар яратилишига қарамасдан, йўлларда ҳанузгача оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари содир этилмоқда", дейилади мурожаатда.
Билдирилишича, 2023 йилнинг 9 ойи давомида Тошкент шаҳрида 539 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, шуларда 566 нафар пиёда турли тан жароҳатлари олган.
Таъкидланишича, уларнинг аксарияти пиёдалар учун белгиланмаган жойлардан ва светофорнинг тақиқланган чироғида ўтиш пайтида содир бўлган.
"Азиз ота-оналар, вояга етмаган фарзандларингиз йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиши кераклигини унутманг. Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, Сизларни ҳушёрликка чақирамиз! Илтимос, йўлларда ҳаракатланиш вақтида ўзингиз ва ўзгаларнинг хавфсизлигига бефарқ бўлманг!" - дейди Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи.
Мавзуга оид
14:11
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:02 / 10.11.2024
Россиядаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
12:31 / 10.11.2024