Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада Ўзбекистон энергетика соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилиши мумкин
Киев шаҳрида Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан Украинанинг етакчи университети ўртасида энергетика соҳаси мутахассисларини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон элчиси Алишер Қурмонов Украинанинг Academy DTEK корпоратив университетида бўлиб, мазкур олий ўқув юртининг ижрочи директори Руслан Лемешчук билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мулоқот чоғида мамлакат вакили Ўзбекистонда энергетика соҳасини ривожлантириш учун халқаро андозаларга мос келадиган малакали кадрларни тайёрлаш ҳозирги кунда долзарб аҳамият касб этаётгани хусусида тўхталар экан, Academy DTEK билан Ўзбекистоннинг турдош муассасалари билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан аниқ таклифларни илгари сурди.
Учрашув якунида университет раҳбарияти билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025