Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда «Ўзбекистон темирйўллари»нинг ваколатхонаси очилиши мумкин
Афғонистонда «Ўзбекистон темирйўллари» ваколатхонасини очиш ҳамда халқаро юк ташиш, божхона назорати ва фойдали қазилмали конларни ўрганиш каби бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Афғонистонда «Ўзбекистон темирйўллари» компаниясининг ваколатхонаси очилиши мумкин. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
29 октябр куни бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев Кобулда Афғонистон бош вазири ўринбосари Абдул Ғани Мулла Бародар билан учрашди. Унда томонлар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган масалаларни муҳокама қилди.
Кобулда ўтказилган учрашувларда «Сурхон — Пули-Хумри» электр узатиш тармоғи қурилиши лойиҳасини амалга ошириш, Ўзбекистоннинг Қобул ва Мозори Шариф шаҳарларидаги савдо уйлари фаолиятини қайта тиклаш ва жонлантириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, Афғонистонда «Ўзбекистон темирйўллари» ваколатхонасини очиш ҳамда халқаро юк ташиш, божхона назорати ва фойдали қазилмали конларни ўрганиш каби бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025