Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда икки туп дарахтни маҳалла раиси кесгани аниқланди
Оқибатда ўсимлик дунёсига 57 млн 750 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Андижон туманидаги, Янгиобод маҳалласи раиси икки туп дарахтни кесиб ташлаган. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, ижтимоий тармоқларда Андижон туманидаги Янгиобод маҳалласида икки туп дарахт ноқонуний кесилгани ҳақида хабарлар тарқалган. Шундан сўнг, Экология бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш якунига кўра, Янгиобод маҳалласи идораси ёнидаги икки туп дарахт маҳалла раиси В. У. томонидан кесилгани аниқланган. Оқибатда ўсимлик дунёсига 57 млн 750 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва қонунбузарга нисбатан чора кўриш мақсадида тегишли ҳужжатлар туман прокуратурасига тақдим этилгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025