Жаҳон | 15:15 / 02.11.2023
7884
2 дақиқада ўқилади

Қуёш тизими геометрияси тадқиқот институти Ғазодаги уруш сабаб зилзилани прогноз қилишни тўхтатди

Институт зилзила прогнозларини ишлаб чиқишни Ғазода минглаб одамлар ўлдирилаётгани сабаб тўхтатган. “Биз одамлар ҳаётини сақлаб қолмоқчи бўлаётган бир пайтда, минглаб одамлар қирғин қилиняпти. Бу мантиққа тўғри келмайди”, дейилади институт расмий саҳифаларида.

Қуёш тизими геометрияси тадқиқот (Solar System Geometry Survey) институти ўзининг расмий саҳифаларида зилзила прогнозларини ишлаб чиқишни тўхтатганини маълум қилди. Институт бунга Ғазода минглаб одамлар ўлдирилаётганини сабаб қилиб кўрсатган.

Бутун дунё Ғазода бўлаётган оммавий геноцид тугатилишини талаб қилиши керак. 10 мингдан ортиқ одам ўлдирилди ва бунинг охири кўринмаяпти. Бу терроризмга қарши кураш эмас. Бу – терроризм.

Оммавий қирғин кетаётган бир пайтда, биз зилзилани башорат қилишимиздан маъно йўқ. Биз одамлар ҳаётини сақлаб қолмоқчи бўлаётган бир пайтда, минглаб одамлар қирғин қилиняпти. Бу мантиққа тўғри келмайди. Шунинг учун биз ҳозирча хизматларимизни тўхтатишга қарор қилдик", – деб ёзилган марказнинг расмий саҳифаларида.

Маълумот учун, Қуёш тизими геометрияси тадқиқот институти тадқиқотчиси Франк Ҳугербитс ўзининг нисбатан юқори аниқликдаги сейсмологик тадқиқотлари билан танилган. Ҳугербитс 2022 йил февралида Туркиянинг жануби-шарқи, унга қўшни Сурия, Иордания ва Ливан билан чегарадош ҳудудларида 7.5 магнитудали кучли зилзила бўлишини воқеадан уч кун олдин прогноз қилганди.

Зуҳра Абдуҳалимова
Тайёрлаган Зуҳра Абдуҳалимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид