Ўзбекистон | 07:29 / 02.11.2023
3621
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 250 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига чақирув тугмали светофорлар ўрнатилади

Тошкент шаҳрида пиёдалар учун хавфсиз йўл инфратузилмасини яратиш бўйича “Зарбдор икки ойлик” тадбири бошланган.

Фото: iStock

Жорий йил якунига қадар Тошкент шаҳридаги жами 250 та тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига чақирув тугмали светофорлар ўрнатилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова маълум қилди.

21 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида пиёдалар учун хавфсиз йўл инфратузилмасини яратиш бўйича “Зарбдор икки ойлик” тадбири бошланган.

Тадбир давомида амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш ва кунлик таҳлилини юритиш мақсадида,  Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳузурида “Тезкор штаб” фаолияти йўлга қўйилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида алоҳида 12 та мобил бригада ташкил қилиниб, жами 146 нафар ходим ва ишчи-хизматчилар жалб этилган. 

Тадбир бошидан 31 октябрь кунига қадар 10644  нафар қоидабузар пиёда аниқланди, уларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилган. 

1 422 нафар ҳайдовчига нисбатан эса пиёдаларга йўл бермагани учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид