Озарбойжон ўз қўшинларини Арманистон чегарасидан олиб кетди
Озарбойжоннинг Арманистон ҳудудига бостириб кириш таҳдиди ҳозирча йўқлиги айтилмоқда.
Ҳозир Озарбойжон қўшинлари Арманистон чегаралари яқинида тўпланмаган. Бу ҳақда Арманистон Миллий Ассамблеяси раиси ўринбосари Акоп Аршакян хабар берди. Аввалроқ, Лемкин институти Озарбойжон «яқин кунлар ва ҳафталарда» Арманистоннинг Сюник вилоятини эгаллаш мақсадида ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
«Биздаги маълумотларга кўра, ҳозирда Арманистон чегаралари атрофида қўшинлар тўпланмаган. Таҳдид борми? Риториканинг ўзгариши, шунингдек, нуфузли халқаро тузилмалар томонидан резолюциялар қабул қилиниши, парламентлар, ҳукуматлар ва турли ташкилотларнинг Арманистоннинг ҳудудий яхлитлиги шубҳа остига олинмаслиги ҳақидаги баёнотлари бўйича маълум ижобий ўзгаришларни қайд этиш лозим», деди Аршакян.
Озарбойжоннинг Арманистон ва Тоғли Қорабоғ чегараларига қўшин ва ҳарбий техника йиғаётгани ҳақидаги хабарлар сентябр ойи бошида пайдо бўлган эди. 19 сентябр куни Озарбойжон армияси Тоғли Қорабоғга кирди.
Октябр ойи охирида Туркия ва Озарбойжон Арманистон чегарасига яқин Боку, Нохичевон ва Тоғли Қорабоғда қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказди.
13 октябр куни Politico нашри ўз манбаларига таяниб, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен бир гуруҳ конгрессменларни Озарбойжон қўшинлари яқин ҳафталарда Арманистон жанубига бостириб кириши мумкинлигидан огоҳлантирганини ёзди. Кейинроқ Давлат департаменти матбуот котиби Мэттю Миллер бу иддаоларни рад қилиб, «Арманистон суверенитетига ҳар қандай ҳужум жиддий оқибатларга олиб келишини» таъкидлади.
АҚШ Невада университети сиёсатшунослик кафедраси доценти доктор Нерсес Копалян сўзларига кўра, яқин ойларда Озарбойжондан кенг кўламли босқин кутилмаслиги керак, аммо янги ҳужум кейинги йилда содир бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024