Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маданият вазирига икки нафар биринчи ўринбосар тайинланди
Маданият вазири Озодбек Назарбековга Баҳодир Аҳмедов ва Аваз Тожихонов биринчи ўринбосар этиб тайинланди. Юсуф Усмонов вазир ўринбосари бўлди.
Ўзбекистон маданият вазирига икки нафар биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланди.
Вазирлик матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон президентининг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорига мувофиқ Баҳодир Аҳмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар маданият вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Ўзбекистон президентининг 2023 йил 30 октябрдаги қарорига асосан Аваз Тожихонов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Адлия вазирлиги «Конвенцион марказ мажмуаси дирекцияси» ДУК директори лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон президентининг 2023 йил 27 сентябрдаги қарорига мувофиқ Юсуф Усмонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Ҳисоб палатасининг Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шуъбаси бош инспектори бўлган.
Мавзуга оид
12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди
17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди
11:53 / 06.05.2025