Жаҳон | 12:59 / 04.11.2023
7574
1 дақиқада ўқилади
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Киевга келди
Европа комиссияси раҳбарининг Украинага жорий сафари - уруш бошланганидан бери бешинчи ташриф.
Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен 4 ноябр, шанба куни эълон қилинмаган ташриф билан Киевга келди. Бу ҳақда Олий рада депутати Ярослав Железняк ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Еврокомиссия раҳбари Украина парламентида чиқиш қилиши кутилмоқда. Урсула фон дер Ляйеннинг Киевга ташрифи Европа Иттифоқининг Украина ЕИга қўшилишга тайёргарлик кўриш борасида эришган ютуқлари ҳақидаги ҳисоботи олдидан содир бўлди. Ушбу ҳисобот келаси ҳафтада тақдим этилади.
Бу Еврокомиссия раҳбарининг уруш бошланганидан бери Украинага бешинчи ташрифидир.
Мавзуга оид
11:30 / 11.10.2024
Фон дер Ляйен Молдовага катта ёрдам пакетини ваъда қилди
09:10 / 09.10.2024
Киев ноябрда тинчлик саммити ўтказиш режасидан воз кечди
09:40 / 08.10.2024
Киев РФ ҳарбий кемаси ишдан чиқарилганини эълон қилди
11:30 / 05.10.2024