Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
ЦАҲАЛнинг Ғазодаги қуруқлик амалиёти — авж паллада. Фронтнинг икки томонидан фотосуратлар
Исроил армияси юриши ва сектордаги тинч аҳоли вакилларининг ҳаёти қандай кечмоқда?
Исроил мудофаа армиясининг (ЦАҲАЛ) Ғазо секторидаги қуруқлик амалиёти бошланганидан бери бир ҳафтадан ортиқ вақт ўтди. Бу вақт ичида авиация ва артиллерия ҳамроҳлигида ҳаракатланаётган ЦАҲАЛ ҳарбий хизматчилари сектор ҳудуди бўйлаб чуқур кириб борди. Исроилнинг Ғазо ичкарисига бостириб кириши у ердаги шусиз ҳам оғир аҳволда бўлган гуманитар вазиятни янада қийинлаштирди: бир миллиондан ортиқ аҳоли ўз уйларини вақтинча тарк этишга мажбур бўлган, минглаб кишилар ҳалок бўлган. Қочқинлар лагерлари тўлиб-тошган (бундай жойлар ҳам ҲАМАС етакчилари ҳам яширингани ҳақидаги маълумотлар туфайли авиазарбага учрамоқда), ичимлик суви ва биринчи галда зарур маҳсулотлар тақчиллиги юзага келган. Урушнинг барча жиҳатлари Исроил армияси ва мустақил халқаро агентликларнинг фотосуратчилари томонидан қайд этилмоқда.
Ғазо сектори шимолидаги Бейт-Ҳанунда исроилликлар авиазарбасидан кейин кўтарилган тутун. 2023 йил 4 ноябр
Atef Safadi / EPA / Scanpix / LETAҒазо сектори Исроил артиллерияси томонидан бомбардимон қилиниши, Исроил томондан кўриниш, 2023 йил 2 ноябр. Панорамада ўнгда сектор ҳудудига ракеталар тушаётгани, чапда эса ёритувчи снарядлар портлаётганини кўриш мумкин
Fadel Senna / AFP / Scanpix / LETA
Исроил мудофаа армияси ҳарбий хизматчилари Ғазо сектори ҳудудида. Фото: ЦАҲАЛҒазо сектори ҳудудида Исроил армияси зирҳли техникалари карвони. Фото: ЦАҲАЛИсроиллик ҳарбийлар Ғазо секторидаги қуруқлик амалиёти чоғида. Фотода зирҳли техникалар карвони олдида зирҳланган булдозерлар кетаётганини кўриш мумкин — бу техникалар йўлни миналардан тозалаб боради. Фото: ЦАҲАЛИсроилликлар зирҳли техникаси сектордаги аҳоли яшаш манзилларидан биридаги вайрон бўлган бино олдида. Фото: ЦАҲАЛИсроиллик ҳарбийлар Ғазо секторидаги навбатдаги амалиётдан олдин ҳудудни ўрганмоқда. Фото: ЦАҲАЛИсроил ҳарбийлари ҲАМАСнинг ерости бошпаналаридан бирига кириш жойини тозаламоқда, ҳаракат аъзолари шундай тешиклардан чиқиб исроилликларнинг зирҳли техникаларига танкка қарши гранатомётлар билан зарба бермоқда. Фото: ЦАҲАЛИсроил мудофаа армияси қирувчилари Ғазо сектори осмонида. 2023 йил 2 ноябр
Jack Guez / AFP / Scanpix / LETAЦАҲАЛнинг Ғазо сектори шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерига йўллаган авиация зарбаси оқибатида вайрон бўлган бинолардан бири ҳудудида ўтирган киши, 2023 йил 1 ноябр. ҲАМАСга кўра, исроилликларнинг Жабалияга ҳужуми оқибатида юзлаб кишилар ҳалок бўлган, CNN Ғазодаги Индонезия шифохонасига асосланиб 80 қурбон ҳақида хабар берган.
Abed Khaled / AP / Scanpix / LETAҒазо секторидаги Бурейж қочқинлар лагерида одамлар исроилликлар авиазарбаси оқибатида вайрон бўлган бино ҳудудини тозаламоқда, 2023 йил 2 ноябр. ҲАМАС хабарига кўра, ЦАҲАЛ ҳарбийлари билан илк тўқнашув айнан Бурейж ҳудудида рўй берган.
Majdi Fathi / APA images / SIPA / Scanpix / LETAҒазо секторида ярадор кишини шифохонага олиб бориш учун автомобилга чиқаришмоқда. У исроилликларнинг 2 ноябр кунги зарбаси оқибатида жароҳат олган.
Xinhua / ZUMA Press / Scanpix / LETAҒазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳрида бўшаб қолган супермаркет. 2023 йил 2 ноябр
Rizek Abdeljawad / Xinhua / ZUMA Press / Scanpix / LETAҒазо сектори шимоли ва марказидан мажбуран кўчирилганлар сектор жанубидаги Хон Юнус шаҳридаги қочқинлар лагерида олов ёқиб егулик пиширмоқда, 2023 йил 31 октябр. БМТ маълумотларига кўра, 7 октябрдан бери 1,4 миллиондан ортиқ ғазолик ўз уйларини тарк этишига тўғри келган
Haitham Imad / EPA / Scanpix / LETAЧучук сув танқислиги шароитида Ғазо сектори аҳолиси хўжалик эҳтиёжлари учун денгиз сувини ишлатмоқда. Фотода — егулик тайёрланадиган катта қозонлар денгиз суви билан ювилиши акс этган. Дейр-эл-Балаҳ пляжи. 2023 йил 2 ноябр
Fatima Shbair / AP / Scanpix / LETAФаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг тез ёрдам машиналари Миср билан чегарадаги «Рафаҳ» назорат-ўтказиш пунктида. НЎП Ғазо секторидан хорижликлар ва оғир яраланганларни эвакуация қилиш учун 1 ноябр куни очилганди.
APA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETAҒазо сектори аҳолиси Миср билан чегарани кесиб ўтиш учун «Рафаҳ» назорат-ўтказиш пункти очилишини кутмоқда. 2023 йил 1 ноябр
Fatima Shbair / AP / Scanpix / LETAҒазо секторининг шимолий ҳудудлари аҳолиси ЦАҲАЛ кучлари мунтазам равишда ўққа тутаётган ҳудудлардан эвакуация бўлмоқда. 2023 йил 2 ноябр. Фото: Mohammed Saber / EPA / Scanpix / LETA