Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Orano Ўзбекистонда уран қазиб чиқаришга 500 млн долларгача инвестиция киритади
Компания Навоий вилоятидаги иккита ҳудудда геология-қидирув ишларини олиб боради.
Франциянинг Orano компанияси Ўзбекистонда уран қазиб олиш ва қайта ишлашга 500 млн долларгача сармоя киритади. Бу ҳақда Verona Евросиё иқтисодий форумида Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобур Исломов Spot'га маълум қилди.
Вазир мамлакат Orano билан стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзолаганини қайд этди. Франция компанияси ҳозирда геология-қидирув ишларини олиб бормоқда, жорий йил охиригача лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилади.
«Стратегик келишувда [Навоий вилоятининг Томди туманидаги] иккита қўшимча майдонда бўлиши кўрсатилган, уларда [Orano ] геологик қидирув ишларини олиб боради. Барчаси, албатта, техник-иқтисодий асослаш орқали ҳал қилинади, ҳозирча ҳаммаси ижобий кетмоқда. Умумий сармоянинг жами ҳажми шартномада 500 млн долларгача қилиб белгиланган», — деди Исломов.
Вазирнинг қайд этишича, уран ишлаб чиқаришнинг мавжуд ҳажмлари аллақачон савдо бозорларини топган. Ядро ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажми ошиши билан Ўзбекистон нархлар конъюнктурасидан келиб чиқиб экспорт қилиш тўғрисида қарор қабул қилади, дея қўшимча қилди у.
«Уран бўйича ким билан ишлашишимиздан қатъий назар, биз жаҳон нархларига асосланганмиз. Агар нарх кўтарилса, бизда ҳамма нарса формулаларга боғлиқ ва етказиб бериш нархимиз ҳам кўтарилади», — дея хулоса қилди вазир.
Исломов жорий йилда барча йўналишларда уран экспорти ошганини маълум қилиб, етказиб беришни диверсификация қилиш муҳимлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
12:18 / 15.05.2025
Эрон АҚШ иштирокида уранни бойитиш бўйича консорциум тузишни таклиф қилди
07:50 / 10.01.2025
«Экозащита!» асосчиси Россиядан Германияга уран импортини танқид қилди
15:00 / 18.12.2024
Россия Қозоғистондаги уран қўшма корхоналаридаги улушини Хитойга сотади
13:20 / 19.09.2024