Жамият | 16:29 / 06.11.2023
20429
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда АҚШга виза расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг доллар олган шахслар ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда М.Х., Д.Х. исмли шахслар ва бошқалар фуқаро Р.М.ни 20 минг доллар эвазига Америка Қўшма Штатларига виза ҳужжатларини расмийлаштириб ишга юборишни ваъда қилгани аниқланган. Улар олдиндан 15 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид