Ўзбекистон | 08:25 / 07.11.2023
28892
2 дақиқада ўқилади

Тошкент жаҳондаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар бешлигига кирди

7 ноябр тонгида Тошкент шаҳри ҳавонинг ифлослиги бўйича IQAir рейтингида Мумбай ва Карачини ортда қолдириб, дунёда 5-ўринга чиқди. 

Фото: Kun.uz

Бугун, 7 ноябр тонгида Тошкент атмосфера ҳавосининг ифлослангани бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 5-ўринни эгаллади. Бу борадаги онлайн индексни IQAir порталида кўриш мумкин.

IQAir порталига кўра, соат 7:00 атрофида Тошкент ҳавосида майда PM-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 100 мкг/м3ни ташкил этган – бу “зарарли” таснифидаги кўрсаткич ҳисобланади.

Рейтингда 1-ўринни Покистоннинг Лаҳор шаҳри эгаллади - PM-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 347 мкг/м3. Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри 2-поғонада - 342 мкг/м3. Учликка Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри якун ясади - 222 мкг/м3.

Бангладеш пойтахти Дакка тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса (188 мкг/м3), Ўзбекистон пойтахти Тошкент бешинчи поғонадан жой олди (174 мкг/м3).

Шунингдек, рейтингда дастлабки ўнликдан Ҳиндистоннинг Мумбай, Покистоннинг Карачи, Ироқнинг Бағдод, Ветнамнинг Хошимин ва Индонезиянинг Жакарта шаҳарлари ўрин олди.
 
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан PM-2,5 дисперс зарраларидир.

Мавзуга оид