Ўзбекистон | 02:25 / 08.11.2023
10376
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 3 кун давомида марказий кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

ИҲТ саммити ўтказилиши муносабати билан пойтахтнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади. Келиб чиқадиган тирбандиклар сабаб ҳаракат жадвалига таъсир қилиши мумкин бўлган жамоат автобуслари рўйхати маълум қилинди.

8-10 ноябрь кунлари Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Тадбир муносабати билан қуйидаги йўналишларда транспорт ҳаракати чекланади:

Халқаро аэропортдан Бобур - Шота Руставели чорраҳасигача;

Нукус кўчаси — Бобур чорраҳасидан Мовароуннаҳр кўчасигача;

Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;

Бунёдкор чорраҳасидан Амир Темур — Ислом Каримов кўчаси чорраҳасигача;

Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;               

Мустақиллик чорраҳасидан Навоий — Лабзак чорраҳасигача;

Бешёғоч чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси — Бешёғоч чорраҳасигача;

Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.

Ҳайдовчиларга шу кунларда юқоридаги кўчаларда зарурат бўлмаса ҳаракатланиш тавсия этилмайди.

Қуйидаги жамоат транспорти йўналишларида эса оралиқ интервал вақтлари ва қатнов вақтларининг ортиб кетиш ҳолатлари юзага келиши мумкин:

  • Бобур кўчаси орқали ҳаракатланувчи 11, 40, 45, 47, 67, 76, 77, 94-сонли автобус йўналишларида;
  • Нукус кўчаси орқали ҳаракатланувчи 2, 12, 80, 81, 97, 127, 196-сонли йўналишларда;
  • Ойбек кўчаси орқали ҳаракатланувчи 57, 67-сонли йўналишларда;
  • Афросиёб кўчаси орқали ҳаракатланувчи 13, 196-сонли йўналишларда;
  • Ш.Рашидов кўчаси орқали ҳаракатланувчи 30, 37, 57, 85, 97, 140-сонли йўналишларда;
  • И.Каримов кўчаси орқали ҳаракатланувчи 1, 19, 21, 51, 60, 67, 85-сонли йўналишларда;
  • А.Навоий кўчаси орқали ҳаракатланувчи 28, 30, 37, 44, 46, 57, 68, 78, 89, 91, 97, 115, 140-сонли йўналишларда.

Жамоат транспортини ташкил этиш бўйича вақтинчалик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Халқаро Аэропортга боришни режалаштирган ҳамюртларимиздан ўз вақтларини олдиндан режалаштиришлари тавсия этилади.

Қайд этилишича, заруриятдан келиб чиқиб йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Сардор Раҳмонқулов
Тайёрлаган Сардор Раҳмонқулов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид