Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қатар қўшма фонд ташкил этишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар собиқ бош вазири Ҳамад бин Жассим Ол Соний Бухоро ва Тошкентда қатор инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобил ва темирйўллар инфратузилмасини барпо этиш масаласини кўриб чиқди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 ноябр куни Қатарнинг собиқ бош вазири, ушбу мамлакатдаги қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Ҳамад бин Жассим Ол Сонийни қабул қилди.
Қатар делегацияси олий даражадаги келишувлар доирасида республикада бўлиб турибди.
Ўзбекистонда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Бухоро шаҳрида замонавий меҳмонхона мажмуаси, Тошкент шаҳрида йирик логистика маркази, савдо ва турар жой мажмуасини қуриш, юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобил ва темирйўллар инфратузилмасини барпо этиш, аэропортларни модернизация қилиш, шунингдек, энергетика, металлургия, тўқимачилик саноати, чорвачилик, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидан.
Ушбу лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун қўшма фонд ташкил этиш режалари ҳам муҳокама қилинди. Лойиҳалар қўшма “йўл харитаси” асосида амалга оширилади.
Мавзуга оид
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНИСЕФ ижрочи директори билан учрашди
12:30 / 27.05.2025