Ўзбекистон | 18:00 / 08.11.2023
15263
1 дақиқада ўқилади

QS халқаро рейтинг агентлиги 2024 йил учун QS World University Rankings: Asia натижаларини эълон қилди

Фото: QS World University Rankings

Унда “TИҚХММИ” Mиллий тадқиқот университети QS халқаро рейтинг агентлиги томонидан 2024 йил учун эълон қилинган QS Asia University Rankings:Asia  да 88 поғона юқорилаб, 249 ўринни эгаллади. 

Марказий Осиё университетлари орасида эса 9-ўринда эътироф этилди. Ушбу рейтинг натижаларига кўра, “TИҚХММИ” Mиллий тадқиқот университети 22,2 балл тўплаб, Ўзбекистон университетлари орасида 1-ўринда қайд этилди.

Осиё ва Тинч океан минтақаси университетлари рейтингида эътироф этилган 857 та университетлар орасида “TИҚХММИ” Mиллий тадқиқот университети ТОП-29 фоиз университетлар қаторидан жой эгаллади.

Реклама ҳуқуқи асосида