Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА Андижонда реза мевалар кластерини ташкил қилади
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Абу-Даби Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат ташкилоти бош директори, E20 Investment Limited компанияси раиси Саид Ал-Амери билан музокаралар ўтказди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, E20 Investment Limited қишлоқ хўжалиги ва агросаноат соҳасига ихтисослашган инвестиция компанияси ҳисобланади.
БАА томони Ўзбекистонда амалга оширилган ўзгаришларни юқори баҳолади ва Андижон вилоятида мева ва реза мевалар кластерини яратиш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Корхона 6 минг тонна серҳосил ва экспортбоп мевалар етиштиришни назарда тутувчи лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш бўйича ишларни бошлашни режалаштирмоқда.
Конструктив фикр алмашиш чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, хусусан, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва ветеринария соҳаларида янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025