Жаҳон | 00:45 / 09.11.2023
10535
1 дақиқада ўқилади

ҲАМАС Ғазо шимолида назоратни йўқотди — Исроил армияси

Исроил армияси ҲАМАС ҳаракати Ғазо шимолида назоратни йўқотгани ҳақида хабар берди.

Фото: AS

Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) матбуот котиби, бригада генерали Даниэл Ҳагарий сўзларига кўра, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо шимолидаги назоратни қўлдан бой берган. Бу ҳақда РИА Новости ёзди.

«Бугун биз 50 мингга яқин ғазолик Ғазо секторининг шимолидан жанубга кўчиб ўтганини кўрдик. Улар (шимолни) тарк этмоқда, чунки улар ҲАМАС Ғазо шимолида назоратни йўқотганини тушунди», деди у.

Ҳагарийнинг таъкидлашича, улар озиқ-овқат, сув ва зарур дори-дармонларни топиш мумкин бўлган хавфсизроқ ҳудуд борлигини билишади.

ЦАҲАЛ ҳар куни Ғазо аҳолисини бомбалар остида қолмаслик учун шимолдан жанубга, Миср чегарасига яқин жойларга кўчишга чақирмоқда. Сўнгги кунларда «Салоҳиддин йўли» орқали эвакуация йўлаги ташкил этилган.

 

 

 

 

Мавзуга оид