Ўзбекистон | 09:18 / 09.11.2023
5413
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси ўриндошлик асосида Канададаги элчи этиб тайинланди

Фурқат Сиддиқов 2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, шунингдек, ўриндошлик асосида Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаган Жавлон Ваҳобов ўрнига тайинланган.

Фото: ТИВ

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сиддиқов ўриндошлик асосида мамлакатнинг Канададаги (қароргоҳи Вашингтонда) элчиси этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фурқат Сиддиқов май ойида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида президент Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширган эди. Шунингдек, у октябр ойида  Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси (қароргоҳи Вашингтонда) этиб тайинлангани тўғрисидаги ишонч ёрлиғи нусхасини топширган.

Аввал Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Фурқат Сиддиқов 52 ёшда. У 1993 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида «ЎзДэуЭлектроникс» ҚК, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ишлаган. 

2002 йилдан бери ТИВ тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида, Покистондаги элчи, вазирнинг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 

Фурқат Сиддиқов 2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, шунингдек, ўриндошлик асосида Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаган Жавлон Ваҳобов ўрнига тайинланган.

Мавзуга оид