АТТО тизимидан пул маблағлари асоссиз ечиб олинаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
Транспорт вазирлиги буни пул маблағлари вақтида ечиб олинмагани билан изоҳлади.
Октябр ойининг иккинчи ярмидан бошлаб, АТТО тизимининг баъзи валидатор ускуналаридаги транзакциялар кечикиб келмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Шу сабабли йўловчиларнинг АТТО транспорт ва банк карталари ҳисобларидан аввал (Беруний ҳамда Буюк ипак йўли метро бекатларида) амалга оширилган саёҳатлар учун пул маблағлари ечиб олинмоқда.
Хабарда валидатор ускуналаридаги транзакцияларнинг кечикиб келиши сабаби маълум қилинмаган. Агар бу носозлик бўлса, у қачон бартараф этилиши ҳақида ҳам маълумот йўқ.
Таъкидланишича, АТТО мобил иловасидаги «Тўловлар тарихи» саҳифасида ечилган маблағларни текшириш имконияти мавжуд.
Мавзуга оид
23:47 / 26.11.2024
Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган Isuzu ҳайдовчиси ҳалок бўлди
21:14 / 26.11.2024
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган машиналар устига дарахт шохи қулади
21:02 / 26.11.2024
Тошкент шаҳридаги айрим автобуслар ҳаракати йўналиши вақтинча ўзгартирилади
22:20 / 25.11.2024