Жамият | 09:50 / 10.11.2023
17688
3 дақиқада ўқилади

Perfectum компанияси раҳбари Дмитрий Шуков: “Республикани 5G янги авлод коммуникациялари билан таъминлаймиз”

“CDMA стандарти оператори сифатида ҳозирда 5G бозорига шиддат билан кириб бормоқдамиз. Биз бутун республика бўйлаб кўпи билан бир ярим-икки йил ичида 5-авлод коммуникацияси- энг юқори сифат стандартларига эга 5G тармоғини хизмат кўрсатишнинг энг катта спектрини ишга туширишни режалаштирмоқдамиз" - Дмитрий Шуков.

Ахборот технологиялари даврида алоқа ва телекоммуникация соҳасида кимнидир ажаблантириш қийин. Аммо бизнинг республикамизда Perfectum уяли алоқа оператори тажрибали телекоммуникация мутахассиси Дмитрий Шуков бошчилигида “янги авлод алоқаси” - 5G’ни ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Дмитрий Шуков Kun.uz’гa берган эксклюзив интервюсида маълум қилди.

Бу бизнинг минтақамиз учун ҳақиқатан ҳам қувонарли янгилик ҳисобланади. Алоқа ва маълумотларни узатиш сифатини ошириш нафақат телекоммуникация соҳасида, балки бошқа ўта муҳим соҳаларда ҳам янги имкониятлар эшигини очади.

“Аввало, шуни айтмоқчиманки, абонент учун энг тушунарли нарса маълумотларни узатиш тезлигидир, у турли ўлчаш усулларига кўра сезиларли даражада юқори - ўндан юз мартагача. Тасаввур қила оласизми? Бу мутлақо ҳаяжонли! Илгари мавжуд бўлмаган кўплаб хизматлар, масалан, автомобилни ёки жамоат транспортини ҳайдовчисиз бошқаришни 5G тармоғида тўлиқ амалга ошириш мумкин. Бундан ташқари, илгари имконсиз бўлган кўплаб бошқа хусусиятлар 5G билан мавжуд бўлади. Мисол учун, IoT функцияси телекоммуникация ривожланишининг мутлақо янги йўналиши бўлиб, одамлардан ташқари, тармоққа ускуналар, қурилмалар, сенсорлар, маиший техника ва бошқаларни ҳам тармоққа улаш мумкин. Буларнинг барчасини интернетни ёқиш билан бошқариш имкони бўлади", - деди Дмитрий Шуков.

Корхонадаги янги имкониятлар ва янги технологик ечимлар халқаро стандартларга жавоб беради. Икки-уч йил ичида Perfectum бутун мамлакатни янги авлод коммуникациялари - 5G билан таъминлашни режалаштирмоқда.

Perfectum'нинг янги директори билан суҳбатни YouTube’да кўринг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид