Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон илк бор камондан отиш бўйича Олимпиада лицензиясини қўлга киритди
Тарихда илк бор камондан отиш бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Олимпиада лицензиясини қўлга киритди.
Камондан отиш бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Таиландда ўтаётган Париж-2024 лицензион турнирида Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, аёллар ўртасида яккалик дастурида баҳс олиб борган Зиёда Абдусатторова финалгача етиб бориб, Олимпиада иштирокчисига айланди.
Регламентга кўра, яккалик йўналишида ўтаётган ушбу турнирда финалчилар Париж-2024 йўлланмасига эга бўлади.
Шу тариқа, камондан отиш бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасига сазовор бўлмоқда.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
20:31 / 20.09.2024