Жаҳон | 14:18 / 12.11.2023
23332
4 дақиқада ўқилади

Бутун дунё бўйлаб одамлар Фаластинни қўллаб акцияларга чиқмоқда. Фотосуратлар

Улар Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишни талаб қилмоқда.

11 ноябр куни Лондонда Яқин Шарқдаги уруш бошланганидан буён Фаластинни қўллаб-қувватлаб энг йирик марш ўтказилди. Айрим нашрларга кўра, акцияда юз минглаб кишилар қатнашган. Улар Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишни талаб қилишди, Фаластин томонига кўра, бу ерда 7 октябрдан буён 11 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган. Шунингдек, АҚШ, Ирландия, Франция, Нидерландия, Белгия, Италия, Яман, Бангладеш ва Покистонда ҳам фаластинликларни қўллаб-қувватлаб йирик намойишлар бўлиб ўтди. 

Парижда Фаластинни қўллаб ўтказилган намойиш. 2023 йил 11 ноябр
Luc Nobout / imago images / Scanpix / LETA

Ню-Йорк, АҚШ

Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишни талаб қилган намойишчилар Ню-Йоркдаги марш вақтида юк машинаси устига чиқиб олишди. 10 ноябр
Eduardo Munoz Alvarez / AP / Scanpix / LETA
Таймс-сквер атрофида фаластинликларни қўллаб-қувватлаб ўтказилган марш
Eduardo Munoz Alvarez / AP / Scanpix / LETA
Замонавий санъат музейи атрофидаги акция иштирокчилари. Музей ходимлари унга «Фаластин озод бўлади» деб ёзишган.
Eduardo Munoz Alvarez / AP / Scanpix / LETA
Фаластин тарафдори бўлган фаоллар The New York Times газетаси офиси жойлашган бинога кириш қисмига қизил бўёқ сепиб кетишди
Eduardo Munoz Alvarez / AP / Scanpix / LETA

Дублин, Ирландия

Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA

Лондон, Буюк Британия

Лондонда Фаластинни қўллаб ўтказилган марш. Акция иштирокчилари Ҳайд-паркдан АҚШ элчихонасигача юриб боришган
Annabel Lee-Ellis / Getty Images
James Wendlinger / Getty Images
Воксҳолл кўпригидаги намойишчилар
Hollie Adams / Reuters / Scanpix / LETA

Британ полицияси ва Фаластин тарафдорларининг маршига қарши чиққанлар ўртасидаги тўқнашув
Jeff Moore / PA Wire / PA Images / Scanpix / LETA

Тулуза, Франция 

Франциянинг Тулуза шаҳрида фаластинликларни қўллаб ўтказилган акция. Табличкалардан бирида «Фаластин дарёдан денгизга қадар озод бўлади» ёзуви акс этган, бу Фаластин тарафдорларининг акцияларидаги асосий шиорлардан бирига айланди. Бу Фаластин Иордан дарёсидан Ўрта Ер денгизи соҳилларигача бўлган ҳудудда барпо этилиши кераклигини англатади.
Fred Scheiber / SIPA / Scanpix / LETA
Fred Scheiber / SIPA / Scanpix / LETA

 Роттердам, Нидерландия

Активистлар Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг номлари битилган полотнони кўтариб чиқишган
James Petermeier / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Брюссел, Белгия 

Намойишчилар Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш чақирилган плакат кўтариб чиқишди
Thierry Monasse / Getty Images
Yves Herman / Reuters / Scanpix / LETA
Акция иштирокчиларидан бирининг қўлида «Дунёни Исроилдан озод этинг» деб ёзилган табличка
Thierry Monasse / Getty Images

Неапол, Италия

Акция иштирокчилари Американинг Неаполдаги консулхонаси рўпарасида Фаластин байроғини кўтариб туришди
Cesare Abbate / EPA / Scanpix / LETA

Сано, Яман 

Yahya Arhab / EPA / Scanpix / LETA
Mohammed Hamoud / Getty Images
Yahya Arhab / EPA / Scanpix / LETA
Mohammed Hamoud / Getty Images

Карачи, Покистон

Rehan Khan / EPA / Scanpix / LETA

Дакка, Бангладеш

MD Mehedi Hasan / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Kazi Salahuddin Razu / NurPhoto / Shutterstock / Vida Press

 

Мавзуга оид