Ўзбекистон | 11:02 / 14.11.2023
10112
1 дақиқада ўқилади

Бекободда 250 млн сўмдан ортиқ қалбаки купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилоятида 250 млн сўмдан ортиқ қалбаки купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган шахсни қўлга олди.

Фото: uza.uz

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ва ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Бекобод тумани ҳудудида тезкор тадбир амалга оширилган.

Унда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи А.Р. қўлга олинди.

У ноқонуний тарзда қўлбола усулда тайёрланган 250 млн 800 минг сўм миқдоридаги 100 минг сўмлик қалбаки купюраларни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлгани айтилади.

Мавзуга оид