Сурхондарёда ўзгалар номига 132 млн сўм кредит олган ҳоким ёрдамчиси аниқланди
У лавозимидан айрилди, жиноят иши ҳам қўзғатилди.

Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, «Тўда» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик фаолияти доирасида ўзгалар номига кредит расмийлаштиргани маълум бўлди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти прокуратураси хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланган ва ўзи таъсис қилган «Volunteer team» корхонасида бир қанча фуқароларни алдаб, электрон имзоларини қўлга киритиб, номига иссиқхона фаолияти ташкил этиш учун 4 маротаба 33 млн сўмдан, жами 132 млн сўм кредит ажратилишига эришган. Сўнгра пулларни ўзи раҳбарлик қилаётган жамият ҳисобига тушириб, эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми, «б, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд қилинишича, у 31 октябр куни ҳоким ёрдамчиси лавозимидан озод қилинган.
Мавзуга оид

23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди

15:35 / 09.04.2025
“Бир ўриндиқда икки киши”: Сурхондарёда Matiz’ни икки киши бўлиб бошқарганларга чора кўрилди

14:38 / 01.04.2025
Осиёдаги энг чуқур ғор жойлашган қишлоқ – Деҳиболо | Манзил

09:32 / 15.03.2025