Исроил ва ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш ва жангларни тўхтатиш бўйича келишувга яқин — ОАВ
Томонлар маҳбус ва гаровдагиларни алмашиши мумкинлиги айтилмоқда.
Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати жанговар ҳаракатларни бир неча кун тўхтатиб туриш эвазига гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга яқинлашмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали АҚШ юқори мартабали мулозимига таяниб хабар берди.
«Исроил ва ҲАМАС гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга яқинлашмоқда, бунинг эвазига жанговар ҳаракатлар кўп кунга тўхтатилиши керак», дейилади хабарда.
Шу билан бирга, CNN суҳбатдошининг қайд этишича, бу борадаги музокаралар беқарор ва узилиб қолиши ҳам мумкин.
«Келишув яқин, аммо ҳали эришилмаган», деди расмий.
АҚШ президенти Жо Байден сешанба куни Ғазода сақланаётган маҳбусларни озод қилиш бўйича келишувга эришиш мумкинлигига ишонишини айтди.
«Мен буни содир бўлишига ишонаман, лекин тафсилотларга тўхталмоқчи эмасман», деди у Оқ уйда.
Исроил оммавий ахборот воситалари, ўз навбатида, Бош хавфсизлик хизмати (ШАБАК) раҳбари Ронен Бар Мисрнинг юқори мартабали амалдорлари билан гаровдагиларни озод қилиш бўйича музокараларни муҳокама қилиш учун учрашмоқчи эканини ёзди.
CNN телеканалининг таъкидлашича, томонлар Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбусларни озод қилиш билан бир вақтда ҲАМАС томонидан гаровга олинганларнинг катта гуруҳини озод қилиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бунинг эвазига ҳарбий ҳаракатлар 5 кунга тўхтатилиши мумкин.
Мавзуга оид
09:56
ЦАҲАЛ: «Ҳизбуллоҳ» Исроилга 250 га яқин ракета учирди
09:17 / 24.11.2024
Исроил Байрутга зарба берди. Камида 20 киши ҳалок бўлган
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
10:30 / 23.11.2024