Эрон Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушга бевосита аралашмоқчи эмас – ОАВ
ҲАМАС ҳужуми Эрон ва унинг иттифоқчилари учун мутлақо кутилмаган воқеа бўлгани айтилмоқда.

Фото: Reuters
Эрон Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушга бевосита аралашишни режалаштирмайди, аммо гуруҳни «сиёсий ва маънавий» қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу ҳақда Reuters икки томон вакилларига таяниб хабар берди.
Қайд қилинишича, ноябр ойи бошида Теҳронда ҲАМАС раҳбари Исмоил Ҳания билан учрашувда Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий унга қарата: «Сиз бизни 7 октябр куни Исроилга ҳужум қилишингиз ҳақида огоҳлантирмадингиз ва биз сизнинг номингиздан бу урушга бормаймиз», деб аниқ айтган.
ҲАМАС ҳаракатидаги манбага кўра, учрашувда Эрон раҳбари ўз суҳбатдошига Эронни ва Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳини Исроилга қарши курашга қўшилишга чақираётган фаластинликларнинг овозини ўчиришни сўраб, босим ўтказган. Қайд этилишича, «Ҳизбуллоҳ» ҳам ҲАМАС ҳужумидан бехабар бўлган.
Шунга қарамай, Эрон ҳамон ўзининг қуролли гуруҳлари тармоғидан, жумладан, «Ҳизбуллоҳ»дан Исроил ва Американинг Яқин Шарқдаги нишонларига ракета ва дронлар ҳужуми учун фойдаланишда давом этиш ниятида, дейди манбалар.
«Стратегия Ғазодаги ҲАМАС билан бирдамликни кўрсатиш ва Исроил қўшинларини чалғитишдан иборат. Аммо Қўшма Штатларни можарога жалб қилмаслик учун Исроил билан тўғридан-тўғри тўқнашувга киришилмайди», деган манбалар.
Мавзуга оид

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди

08:23 / 23.05.2025
АҚШда исроилликларни отиб ўлдирган шахсга айблов қўйилди

16:51 / 22.05.2025