Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навалнийнинг адвокатлари экстремист ва террорчилар рўйхатига киритилди
Шахсларнинг «экстремистлар ва террорчилар» рўйхатига киритилиши уларга нисбатан тегишли модда билан жиноят иши қўзғатилганини билдиради. Адвокатлар Кобзев, Липцер ва Сергунин октябр ойи ўрталарида ҳибсга олинган эди.
Росфинмониторинг террорчилар ва экстремистлар рўйхатига Алексей Навалнийнинг уч нафар адвокати - Вадим Кобзев, Алексей Липцер ва Игор Сергунинни киритди, улар октябр ойи ўрталарида экстремистик жамоа иши бўйича ҳибсга олинган. Тегишли маълумот 16 ноябр, пайшанба куни бошқарма томонидан эълон қилинди.
Бу рўйхатга киритилгани, уларга нисбатан Жиноят кодексининг «экстремистик» ва «террористик» моддалари билан иш қўзғатилганини билдиради. Россия қонунчилигига кўра, ушбу рўйхатдагиларнинг маблағлари банклар томонидан музлатиб қўйилиши ва уларга хизмат кўрсатиш тўхтатилиши керак.
Мухолифатчи ва коррупцияга қарши курашчи Алексей Навалнийни ҳимоя қилган адвокатлар Сергунин, Кобзев ва Липцер 13 октябр куни Москвада ушланган ва шу куни Басманний туман суди томонидан икки ойга ҳибсга олинганди. Коррупцияга қарши курашиш жамғармаси (ФБК) директори Иван Ждановнинг сўзларига кўра, адвокатлар «экстремистик жамият»да иштирок этишда айбланган, чунки улар Навалнийдан гўёки ўз жамоасига маълумотларни узатиб турган.
Мавзуга оид
07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди
12:04 / 19.03.2025
Қатор ҳудудларда адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди
12:15 / 17.03.2025