Эрдўған Фаластин муаммосини ҳал қилиш йўлини айтди
Масалани фақат икки давлатни тан олиш орқали ҳал қилиш мумкин.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Фаластин муаммосини ҳал қилиш муқаррар эканини ва бунинг ягона йўли борлигини айтди.
«Исроил ва Фаластин ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик Фаластин можаросини 1967 йилги чегаралар доирасида икки давлат мавжудлиги тамойили асосида ҳал қилишнинг муқаррарлигини тасдиқлади», деди Туркия раҳбари.
У икки давлат ҳам тан олиниши кераклигини, аммо Шарқий Қуддус Фаластин пойтахти бўлиши лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, Эрдўған Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида гаровга олинганларни алмашиш заруратини баҳолаб, яҳудий давлатида уларнинг сони сезиларли даражада кўплигини таъкидлади.
Унга кўра, Ғазо секторидаги можаро томонлари гаровга олинганларни алмашиши керак. Шу билан бирга, у Исроилда ҲАМАС ҳаракатига нисбатан гаровга олинганлар бир неча баробар кўплигига эътибор қаратди.
«Агар буни тан олмасак, адолатсизлик бўларди», деб хулоса қилди Туркия раҳбари.
Мавзуга оид
09:56
ЦАҲАЛ: «Ҳизбуллоҳ» Исроилга 250 га яқин ракета учирди
09:17 / 24.11.2024
Исроил Байрутга зарба берди. Камида 20 киши ҳалок бўлган
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
10:30 / 23.11.2024