Ўзбекистон | 15:43 / 19.11.2023
12910
2 дақиқада ўқилади

15 минг йиллик тарихий суратлар ва морхўрлар – Сурхон давлат қўриқхонаси | Манзил

Зараутсой дарасидаги қоятош суратлари бундан 15 минг йил аввал, милоддан аввалги 12-7-минг йилларда тошларга чизилган. Дунё миқёсида бундай тарихга эга суратлар жуда ноёб саналади. “Манзил” лойиҳаси бу гал табиат ва тарих уйғунлашган маскан – Сурхон давлат қўриқхонасига саёҳат қилди.

Сурхон давлат қўриқхонаси 1986 йилда ташкил топган. Қўриқхона Кўхитанг тоғининг шарқий ёнбағирларида жойлашган бўлиб, майдони 23802 гектарни ташкил қилади. Сурхон давлат қўриқхонаси денгиз сатҳидан 850 метрдан 3137 метргача баландликдаги ҳудудни ўз ичига олади. Энг юқори нуқтаси Айрибобо чўққиси бўлиб, унинг баландлиги – 3137 метр.

Қўриқхонада ҳозиргача умуртқали ҳайвонлардан 26 тур сут эмизувчилар, 137 тур қушлар, 24 тур судралиб юрувчилар, 2 тур сувда ва қуруқликда яшовчи, 5 тур балиқлар, жами 194 тур ҳайвонот дунёси вакиллари учраши аниқланган. 25 тур ҳайвонот дунёси вакиллари Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.

Булар орасида морхўр ёки бурама шохли эчки асосий аҳамиятга эга ҳайвонлардандир.

Мавзуга оид