Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландия чегарадаги вазият бўйича РФ билан музокаралар натижаси тугаганини эълон қилди
Финландия–Россия давлат чегарасида чет эллик мигрантлар билан боғлиқ вазият тобора чигаллашмоқда. Финландия Россия билан чегарани бутунлай ёпиб қўйиши мумкинлиги айтилмоқда.
Фото: yle.fi
РФ Ташқи ишлар вазирлигига бугун Финландия элчиси Антти Ҳелантеря чақирилган. Унга Ҳелсинкининг Россия билан чегарадаги «энг фаол ишлатилаётган» назорат ўтказиш пунктларини ёпиш тўғрисидаги қарори юзасидан эътироз билдирилган. РФ ТИВ хабарида таъкидланишича, бу қарорга «Россия томони билан бирор бир маслаҳатлашувсиз» келинган ва у «ўн минглаб россияликларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини поймол қилади».
Финландия Россия билан чегарадаги тўққизта назорат ўтказиш пунктидан тўрттаси (Ваалимаа, Нуйямаа, Ниирала ва Иматра)ни уч ойга ёпган ва Россияни чегарага ноқонуний мигрантлар оқимини жўнатаётганликда айблаган. Дам олиш кунларида яна бир ўтказиш пункти — Вартиус ҳам фаолият кўрсатмаган. РФ ТИВ Финландиянинг қарорини «бус бутун провокация» деб атаган.
Финландия бош вазири Петтери Орпо чегарадаги вазият бўйича музокаралар бўлиб ўтгани, бироқ натижасиз тугаганини айтган. Муаммони дипломатик каналлар орқали ечишнинг уддасидан чиқишнинг имкони бўлмагач, Ҳелсинки навбатдаги чекловларни жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Чоралар «синчиклаб тайёрланади» ва вазиятга «мос» бўлади. Зарурият туғилса, шарқдаги бутун чегара ёпилади, дея қўшимча қилган Орпо.
Финландиянинг Iltalehti нашри маълумотига кўра, агар шундай қарор қабул қилинадиган бўлса, Россия билан чегарадаги қолган назорат ўтказиш пунктлари 22 ноябрга ўтар кечаси тўлиқ беркитилади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
00:36 / 28.05.2025