Ўзбекистон | 21:00 / 20.11.2023
18057
1 дақиқада ўқилади

ИИВ тизимидаги тиббиёт ходимларининг маоши оширилади

Ички ишлар вазирлиги тизимида ишловчи олий ва биринчи тоифали тиббиёт ва фармацевтика ходимлари маоши 2024 йил 1 январдан 15 фоизга оширилади.

Фото: "Наманган ҳақиқати"

Бугун, 20 ноябяр куни имзоланган президент 197-сонли президент фармони билан, айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг (махсус ва ҳарбий унвонга эга бўлган ходим ҳамда ҳарбий хизматчилардан ташқари) ойлик лавозим маошлари қуйидагича оширилади:

  • олий ва биринчи малака тоифаларига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун — 15 фоизга;
  • иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун — 10 фоизга;
  • тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун — 15 фоизга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги тартибда маошларнинг оширилиши 2022 йил 1 июндан бошлаб умумий давлат тиббиёт муассасалари учун татбиқ этилган эди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид