UNWTO Самарқандда «яшил» туризм халқаро маркази ташкил этишни режалаштирмоқда
Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашди.
«Дунё» хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва UNWTO ўртасидаги ҳамкорликка оид қатор масалалар, жумладан, жорий йил октябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ташкилот Бош ассамблеяси 25-сессияси якунлари муҳокама қилинди.
Зураб Пололикашвили президент Шавкат Мирзиёев томонидан 25-сессия очилиш маросимида билдирилган таклиф ва ташаббуслар UNWTO кейинги фаолияти учун ўзига хос «йўл харитаси»га айланишини алоҳида таъкидлади. «Яшил» туризмни ривожлантириш таклифи жаҳон туризми ривожида янги босқич сифатида эътиборга лойиқ», деди Зураб Пололикашвили.
UNWTO бош котибининг айтишича, котибият ҳозирда «яшил» туризмни баҳолаш мезонларини жорий этиш методологияси лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу «яшил» туризм бўйича халқаро дастурнинг асосига айланади. Шу муносабат билан у Самарқандда очиладиган «Ипак йўлида туризм» тематик офиси негизида UNWTO томонидан молиялаштириладиган «яшил» туризм халқаро марказини ташкил этиш таклифини билдирди.
Зураб Пололикашвили президент Шавкат Мирзиёев билан Самарқандда бўлиб ўтган учрашувда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятида туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинганини ҳам таъкидлади. Шу муносабат билан у вилоятнинг туризм салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун вилоятга хорижий инвесторларни жалб этишга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашув сўнгида Ўзбекистон ва Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун элчи Жаҳонгир Ғаниевга UNWTO эсдалик нишони топширилди.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024