Германия Украинага 1,3 млрд евролик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Германия Украинага Россия босқинидан ўзини ҳимоя қилиш учун 1,3 млрд евро миқдорида навбатдаги ҳарбий ёрдам ажратмоқда. Бу ҳақда Киевдаги матбуот анжуманида ГФР мудофаа вазири Борис Писториус эълон қилди.
Янги ёрдам тўпламидан яқин ва узоқ масофага учувчи 4 та IRIS-T тизимлари, 155 мм калибрли 20 мингта артиллерия снарядлари, танкларга қарши миналар ва бошқа ҳарбий аслаҳалар ўрин олади. Бу ҳақда “РБК-Украина” хабар бермоқда.
“Бу – ўтган қишдан бери бешинчи мана шундай ёрдам пакети. Ишончим комилки, бу Россия агресиясига қарши курашингизга қўл келади”, – деган Писториус.
Киев узоқ вақтдан бери сўраб келаётган узоқмасофага учувчи Taurus ракеталари етказиб берилиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавобан, Германия мудофаа вазири унда бу борада янги маълумот йўқлигини айтди.
Шу билан бирга, унинг қайд этишича, келаси йили Германия Украинага 155 мм калибрли 140 мингта снаряд етказиб беришни режалаштирмоқда.
Таъкидлаш керак, Германия Украинанинг АҚШдан кейинги иккинчи ҳарбий иттифоқчиси ҳисобланади. Борис Писториуснинг Киевга ташрифидан бир кун олдин АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин ҳам Украинага ташриф буюрган ва Вашингтон Украинага қўшимча 100 млн доллар ёрдам ажратишини эълон қилган эди.
Мавзуга оид
14:11
Украинада РФ ҳарбийларининг асирларни отиб ташлаши тергов қилинмоқда
21:07 / 28.11.2024
Путин Остонадаги чиқишида Зеленский офисига зарба берилиши мумкинлигига ишора қилди
18:30 / 28.11.2024
Трамп Украина бўйича махсус вакилини танлади. У урушни қандай тугатишни таклиф қилади?
17:49 / 28.11.2024