Ўзбекистон | 20:16 / 21.11.2023
14092
1 дақиқада ўқилади

“Ислоҳотлар қоғозда қолиб кетмаслиги керак” — Президент ижро интизомини танқид қилди

Шавкат Мирзиёев муҳим топшириқлар ижросида сусткашликка йўл қўйилаётгани, баъзи раҳбарлар рақам ортидан қувиб, сифат ва самарадорликни унутиб қўяётганини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябр кунги селекторда вазирлик, ҳокимлик ва идоралардаги ижро интизоми ҳолатига тўхталиб ўтди.

"Кўриб турибсизлар, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида жуда катта ислоҳотларни амалга ошираяпмиз. Ҳеч бир соҳа эътибордан четда қолаётгани йўқ.

Лекин, ислоҳотлар "қоғозда" қолиб кетмаслиги керак. Вазирлик ва тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар жойларда уларнинг ижросини сўзсиз таъминлаши шарт", – деди давлат раҳбари.

Муҳим топшириқлар ижросида сусткашликка йўл қўйилаётгани, баъзи раҳбарлар рақам ортидан қувиб, сифат, самарадорлик ва талабчанликни унутиб қўяётгани қайд этилди.

Айрим вазирлар ва ҳокимларга уларнинг тизими ва ҳудудларида ижро ҳолати қониқарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Ижро интизомини қаттиқ назорат қилиш, хорижий давлатлар билан кўп қиррали ҳамкорлик бўйича тасдиқланган “йўл хариталари”нинг бирорта банди ижросини кечиктирмасдан таъминлаш шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Мавзуга оид