Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон сессияни энг юқори савияда ўтказиш учун барча кучини сафарбар этади» - Президент ЮНЕСКО қарори ҳақида
Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош ассамблеяси сессияси Самарқандда ўтказилишига муносабат билдирди.
“Кўпмиллатли Ўзбекистон халқи номидан ва шахсан ўз номимдан барча хорижий дўстларимиз ва шерикларимизга ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини 2025 йилда қадим Самарқандда ўтказиш тўғрисидаги тарихий қарорни қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорлик билдираман”, дейилади давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан эълон қилинган муносабат матнида.
Қайд этилишича, минтақада биринчи марта ўтадиган ушбу муҳим глобал миқёсдаги тадбир халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг улкан цивилизацион салоҳиятини яна бир бор намойиш этишга хизмат қилади.
“Ўз навбатида, Ўзбекистон бўлажак сессияни энг юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун барча кучини сафарбар этади”, дейди президент.
Маълумот учун, Парижда бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Бош ассамблеясида навбатдаги 43-сессияни 2025 йилда Самарқандда ўтказиш расман маъқулланди.
Бош ассамблеянинг сессияси охирги марта Париждан ташқарида 1985 йилда (София шаҳри, Болгария) бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
15:05 / 06.05.2025
Тошкентдаги 21 та бинони ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш таклиф этилмоқда
16:49 / 02.04.2025
Саида Мирзиёева ЮНEСКО Бош конференцияси Самарқандда ўтказилишини олқишлади
14:46 / 12.03.2025
Шавкат Мирзиёев Парижда ЮНЕСКО бош директори билан учрашди
13:48 / 05.12.2024