Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда мактаб девори ўқувчининг устига қулади
Бунда қурилиш корхонаси айбдор экани таъкидланмоқда.
Самарқанд шаҳридаги 5-сон умумтаълим мактабида ўқувчининг устига девор қулаган ва босиб қолган. Бунга қурилиш ишларини олиб борган қурувчининг хавфсизлик чораларини кўрмагани сабаб бўлгани таъкидланмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, мактаб «Очиқ бюджет» танловида 1 млрд 200 млн сўм ютиб олган. Унинг ҳудудида қурилиш ишларини бошлаган корхона хавфсизлик чораларини кўрмаган.
Шунингдек, қурувчидан ўз вақтида хавфсизлик чораларини кўришни талаб қилмагани учун мактаб директорига қонун доирасида чоралар кўрилиши, ҳозир у таътилда экани айтилмоқда.
Хабарда девор тагида қолган ўқувчининг аҳволи ва қурилиш ишларини олиб борган корхона номи ҳақида маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025