Ўзбекистон | 14:57 / 23.11.2023
6961
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда бир кунда иккинчи зилзила қайд этилди

Магнитуда - 3,5, зилзила эпицентри - Қумқўрғон тумани.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, бугун, 23 ноябр куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 14:08 да зилзила содир бўлди. 

Эпицентр: Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 37,46 градус шимолий кенглик; 67,73 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=3,5. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 442 км жануби-ғарбда.

Бугун, 23 ноябр куни Сурхондарё вилоятида соат 04:28 да ҳам зилзила содир бўлганди.

3,4 магнитудали зилзила эпицентри Қумқўрғон туманида жойлашган.

Мавзуга оид