Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аллергик касалликлар кўрсаткичлари юқори ҳудудларда оммавий скрининг текширувлари ўтказилади
Ҳудудларда аллергология ва клиник иммунология йўналишида юқори технологик ташхислаш ва даволаш амалиётлари турлари босқичма-босқич 10 турдан 20 тургача оширилади.
“Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Аллергик касалликларнинг олдини олиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида тиббиётнинг бирламчи бўғинидан бошлаб аллергик касалликларнинг эпидемиологик кўрсаткичлари устидан назорат кучайтирилади ва манзилли скрининг текширувлари жорий этилади.
2024 йил 1 январдан аллергик ва иммунологик касалликларга чалинган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган беморларни ингаляцион глюкокортикостероид дори воситалари билан бепул таъминлаш тизими йўлга қўйилади.
2024 йилдан:
- аллергик касалликлар (шу жумладан мавсумий аллергия) кўрсаткичлари юқори ҳудудларда йилига камида бир марта оммавий ва селектив скрининг текширувлари ўтказилади;
- ҳудудларда аллергология ва клиник иммунология йўналишида юқори технологик ташхислаш ва даволаш амалиётлари турлари босқичма-босқич 10 турдан 20 тургача оширилади.
2024 йил 1 январдан Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази этиб қайта ташкил қилинади.
Тошкент шаҳри аҳолиси учун аллергик касалликлар бўйича ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдам марказ томонидан кўрсатилади.
2024 йилдан қуйидагиларни назарда тутувчи тизим жорий қилинади:
- аллергик касалликлар келтириб чиқарувчи аэроаллергенлар таркиби ва мавсумий тарқалиш кўлами ҳудудлар кесимида ўрганилиб, унинг натижалари Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан Гидрометеорология хизмати агентлигига мунтазам тақдим этиб борилади;
- аэроаллергенлар таркиби ва мавсумий тарқалиш кўлами тўғрисидаги маълумотлар атроф табиий муҳит ифлосланишига оид маълумотлар билан биргаликда тегишли веб-сайт ва бошқа манбалар орқали эълон қилиб борилади.
2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилиб, амалиётга татбиқ этилади.
Мавзуга оид
22:23 / 17.05.2025
Шифокор чангли ҳавода амал қилиш керак бўлган тавсияларни берди
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
16:45 / 10.03.2025
Томоқ-бурун касалликлари бор рўзадорлар нималарга эътибор бериши керак?
14:22 / 05.02.2025